Янги коронавирус яхши маълум бўлган оғир респиратор синдром ёки атипик пневмония SАRS-СОV коронавируси ҳамда Яқин Шарқнинг МЕRS СОV респиратор синдроми коронавирусига тегишли бўлган вируслар оиласига мансуб.
ЖССТ аниқланган вирусни янги коронавирус SАRS-СОV-2 ва у келтириб чиқарадиган касалликни эса СОVID-19 деб атади.
Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор инфекциясининг эпидемик даври тугашининг 11-ҳафтасида 2020 йил 9-15 мартда лабораторияда тасдиқланган СОVID-19 билан касалланиш биринчи марта аниқланди. Ўз вақтида карантин, профилактика ишлари ва эпидемияга қарши чоралар кўрилди, мамлакатда коронавирус эпидемиясининг назоратдан чиқиб кетишига йўл қўймаслик бўйича ишчи комиссия тузилиб ҳукумат назоратига олинди. Дунё бўйича СОVID-19 га чалинган беморлар аниқланган 226 мамлакат ичида Ўзбекистон 73-ўринни, ўлганлар сони бўйича эса 123-ўринни эгаллади, чунки ўлим ҳолатларининг салмоғи бор йўғи 0,4 % ташкил қилди.
Барча инфекцион касалликлар муайян кўп омилли қонуниятлар асосида тарқалади. Ҳар бир юқумли касалликнинг эпидемик жараёни жадаллиги касаллик қўзғатувчисининг хоссалари ва инфекция манбаи, ташқи муҳит хоссалари ва қўзғатувчисининг ўтиши шароитлари инфекция тарқалаётган таъсирчан контингенти хусусиятлари билан белгиланади. СОVID-19 ҳам бундан истисно эмас, уни келтириб чиқарадиган вирус йўқ бўлиб кетмаслигини тушундик. Вирус ҳали янги бўлгани учун одамларда унга нисбатан иммун ҳимоя тизими ҳосил бўлмаган, яъни одамлар унга таъсирчан. Янги вируснинг энг самарали юқтириш механизми-респиратор яъни ҳаво томчи йўли билан одамлар орасида тарқалади.
Инфекция ўчоғи (бемор одам) ва қўзғатувчининг ўтиши учун қулай шароит мавжуд бўлганда эпидемия жадаллиги жамоавий иммунитет даражаси билан тартибга олинади. Жамоавий иммунитет бу касал бўлганлар ва эмланганлар ҳисобига иммунитет шаклланган аҳолининг сони.
Эпидемиянинг жадаллигини пасайтиришга сезиларли таъсир иммунитетли аҳоли қатлами 50 % дан ошгандан кейин бошланади, 70 % га етганда эса аҳолининг касалланиш даражаси жадаллик билан пасая бошлайди. Кўпчилик мамлакатлардан фарқли ўлароқ СОVID-19 ни жиловлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли юртимизда касалланиш даражаси паст, аммо аҳоли орасида жамоавий иммунитет ҳам паст, шунинг учун аҳолининг катта қисми коронавирусга таъсирчан бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда СОVID-19 эпидемияси деярли бўлмади, фақат ўчоқли касалланиш ҳолатлари кўплаб қайд этилди. Шу сабабли аҳолининг катта қисмида иммунитет ҳосил бўлмаган ва СОVID-19 га таъсирчанлиги юқори даражада сақланмоқда. Агарда коронавирус бўйича 2-тўлқин бошланганда жадаллиги юқори бўлиб уни назорат қилиш қийин кечади. Кўпгина дунё мамлакатларида бунинг акси ўлароқ аҳолининг етарлича катта қисми инфекцияни бошидан ўтказди ва СОVID-19 га иммунитет ҳосил қилди. Шунинг учун 2-пандемик тўлқин бу мамлакатларда кучсизроқ бўлади.
Юртбошимиз кўрсатмалари ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра Ўзбекистон аҳолисини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларни ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди. Эмлаш жараёни 2021 йил март ойидан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилиш режалаштирилган.
Биринчи навбатда аҳолининг хавфли гуруҳига кирувчилар; қариялар 65-74 ёшгача, кексалар 75-84 ёшгача, нуронийлар 85 ёш ва ундан юқори, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлари бор аҳоли 18-65 ёшгача, умумий таълим мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари. Туманда ҳозирги кунда эмлаш жараёнига тайёргарлик ишлари олиб борилиб туман тиббиёт бирлашмасида штаб ташкил этилиб, тун-у кун фаолият кўрсатмоқда, эмлаш бригадалар тузилиб, шакллантирилган, малакали тиббий ходимлар жалб қилинган.
Маҳаллаларда яшовчи аҳолини туман марказига қатнаб эмлаш олмаслигини ҳисобга олиб ўзлари яшаётган ҳудуддаги ҚВП, ҚОП, оилавий поликлиника эмлаш хоналарида эмлашни олади. Ҳар бир эмлаш пунктида эмланувчилар рўйхати шакллантирилиб, эмлаш куни белгиланиб участка патронаж ҳамширалари ва оилавий шифокор томонидан чақирилади ва тиббий кўрикдан ўтказилиб эмланади. Узоқ ҳудудда жойлашган (Сайхон) маҳаллаларига мобиль бригада ташкил этилиб, транспорт вакцина, дори-дармонлар билан таъминланган вакцинатор ва эмлашни назорат қилувчи врач белгиланган. Эмлаш жараёнида эмланувчи аҳолидан шуни илтимос қилардикки, ўзлари дока ниқобда бўлиши, эмланувчилар 1-2 метр оралиқ масофага риоя қилишлари ҳамда антисептик воситалардан фойдаланишлари талаб қилинади. Эмлаш жараёни бошланишига қадар участка патронажлари ва врачлари томонидан аҳоли орасида коронавирусга қарши эмлашнинг аҳамияти тўғрисида тушунтириш тарғибот ишларини амалга оширишади, эмланувчиларнинг аниқ рўйхати тузилиб хабардор этилади ҳамда эмлашга таклиф қилинади.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқ ва кўрсатма хатларига асосан эмлаш икки турда ўтказилиш режалаштирилган. Барча эмлаш ишлари бепул ўтказилади, эмлатгувчидан пул маблағи талаб қилинмайди. Ўтган 2020 йилда коронавирус инфекция аниқланган беморлар ҳам коронавирусга қарши эмланади. Сабаби улар организмида СОVID-19 га қарши тўлиқ иммунитет пайдо бўлиши кафолатланмаган.
Коронавирусга қарши эмлаш кунларини уюшқоқлик билан ўтказишда жойлардаги таълим муассасалари, хотин-қизлар, маҳалла фаоллари ва диний идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Э. ХУРРАМОВ,
туман СЭО ва ЖС бўлими Эпидемиология бўлими мудири