КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ

Коррупцияни енгиб бўлмайди дейиш, албатта, осон. Аммо, тажриба шуни кўрсатадики, халқ истаса, фуқаролар биргаликда курашса, уни бартараф қилса бўлади.
Лезли Бентон
Мустақил Ўзбекистонимизда яшаш ҳуқуқи, фикрлаш, виждон эркинлиги шахсий ҳуқуқларимизга киради. Бир неча йилдирки, давлатларда коррупцияга қарши курашиш ислоҳотлари амалга оширилиб келинмоқда. Давлатимизда коррупция, порахўрлик энг оғир жазо эканлиги қонун қилиб белгиланган. Қонунда белгилаб қўйилган тартиб-қоидаларга бўйсинишимиздир. Коррупцияга алоқадор шахс ўзининг кимлигини, виждонини, маънавиятини қай даражада эканлигини кўрсатиб қўяди. Бундан одам нафақат жамият тараққиётига путур етказади, балки ўзининг обрўсини тўккани ҳолда унга нон-туз бериб катта қилган, унга маърифат улашган мўътабар она халқнинг юзига ҳам оёқ қўйган бўлади. Айтиш жоизки, коррупцияга қарши курашиш, коррупцион ҳуқуқбузарликка, порахўрликка чек қўйиш, унга қарши жазо муқаррар эканлигини ҳар бир шахс яхши билади. Коррупция балосининг нақадар мудҳиш иллат эканлигини тушунган ҳолда онгли равишда идрок этган инсон жиноятга қўл урмайди.

Муаттар Асророва,
тумандаги 11-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси