Депутат сайловчилари билан учрашди

Инсон бу ҳаётда яшар экан, албатта катта-кичик муаммолар қуршовида бўлади. Кимнингдир оз бўлсада қаратилган эътибори туфайли муаммолари барҳам топади. Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди.
Сайловчилар томонидан ишонч билдирилиб сайланган депутатлар учрашувлар ўтказиб, халқнинг муаммоларини ўрганмоқда. Тумандаги “Шерозий”, ”Исломобод”, “Чўкирли” маҳаллаларидан сайланган туман Кенгаши депутати Райҳон Менгзияевага 20дан ортиқ мурожаат келиб тушди . “Темир дафтар”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш, ёшлар ва аёлларга касб-ҳунар ўргатиш, бандлигини таъминлашда манзилли ёндашувни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Одамларни рози қилиш бугунги ислоҳотларнинг асосий мезонидир.