ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати томонидан Ахборот-кутубхона марказининг электрон кутубхонаси яратилди. QR кодли таблосидан QR код дастури ёрдамида китобларни кўчириб олиш мумкин. Ҳозиргача 62 та электрон китоблар тайёрланди. Бунга бадиий асарлар киритилди. Таниқли ёзувчилар Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари, жаҳон адабиётига оид китоблар ва бошқа асарлар қамраб олинди. Бу эзгу янгилик ўқувчиларнинг қизиқишлари ва талабларига монанд йўлга қўйилди.

Энди таълим муассасаларида QR кодли таблолар кўргазмаси ташкил этилди. Бу ўқувчилар ва АКМ ўртасидаги муносабатни яхшилашга мўлжалланмоқда.

Н. МУҲАММАДИЕВ