КУТУБХОНА –МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНИ

Туман Ахборот-кутубхона марказининг ходимлари маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб, умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида камолга етаётган ёш авлоднинг билимдонлигини ривожлантираяпти. Ҳар ҳафта “Кутубхона – севимли маскан” мавзусида “Маънавият соати”ни ўтказаяпти. Тадбир қизиқарли бўлаяпти. Викторина саволларига тўғри жавоб берган фаол ўқувчилар китоблар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланаяпти.

Шу кунларда улуғ мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар қизғин тарзда амалга оширилаяпти. АКМ Фонд бўлими бошлиғи З. Аннаева ва илмий-методик бўлими ходимлари ташкилотчилигида 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5 синфларнинг ўқувчилари иштирокида “Ғазалхонлик кечаси” ўтказилди. Таниқли педагог, 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари  А. Эсонов ўқувчиларга А. Навоий ҳақида гапирди. 5 синфларнинг ўқувчилари синфма-синф бўлиб шеърият мулки султони қаламига мансуб шеърлар ва ғазалларни ёддан айтди.

9-сон мактабгача таълим ташкилотида “Навоийга эҳтиром” мавзусида катта тадбир бўлди. Тарбиячилар А. Навоий ғазалларидан намуналарни ўқиди. Катта, ўрта, кичик гуруҳларнинг тарбиячилари миллий рақсларни, “Тановор” куйи жўрлигида рақсни ижро этди.

Туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари соғлом турмуш тарзига риоя этиб меҳнат кунининг намунали ўтишига ёрдам беришини яхши тушунади. Кутубхона ходими З. Жуммаева масъуллигида ҳар куни эрталаб ходимлар иштирокида 40 дақиқалик жисмоний тарбия машғулотлари ташкил этилди. Маърифат улашувчи ва инсонлар маънавиятини ривожлантирувчи ходимлар машқларни бажариб кун бўйи хушчақчақ, самимий кайфиятда китобхонларга хизмат кўрсатаяпти.

Н. МУҲАММАДИЕВ