Бешта муҳим ташаббус – тараққиёт калити

Тумандаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим муассасаларининг директор ўринбосарлари, 2 нафардан синф раҳбарлар ва ёшлар етакчилари иштирокида «БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС-ТАРАҚҚИЁТ КАЛИТИ» мавзусида амалий кўргазмали семинар ўтказилди. Семинарда иштирокчилар 5 та муҳим ташаббусдаги иқтидорли ўқувчиларнинг бажарган ишлари, намунали очиқ дарслар, “Навоийхонлик”га бағишланган мушоиралар ва амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар меъёрий ҳужжатлари билан танишишди ва методик ёрдам олишди. Ушбу мактабнинг директори С. Саидов бошчилигидаги ташкил этилган семинар жараёни намунали деб топилди.
Раъно ЖЎРАЕВА,
тумандаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари