Бошланғич синфларда таълим самарадорлигини ошириш омили мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди

Туман xалқ таълими бўлими тасарруфидаги 46-сонли умумтаълим мактабида “Бошланғич синфларда таълим самарадорлигини ошириш омили” мавзусида вилоят семинари ўтказилди.
Семинарда вилоят xалқ таълими бошқармаси xодимлари, қўшни туман xалқ таълими бўлими методистлари, туман xалқ таълими бўлими xодимлари ҳамда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этдилар.
Тадбир меҳмонлари учун тумандаги умумтаълим мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган миллий кўргазма буюмлари, рақс, ашула ҳамда турли спорт чиқишлари намойиш этилди. Семинар давомида тумандаги умумтаълим мактабларининг илғор бошланғич синф ўқитувчилари маҳорат дарсларини ўтиб бердилар.
Тадбир сўнггида, очиқ дарслар таҳлиллари ўтказилиб, намунали деб топилган ўқитувчилар дарслари туман ва вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.
Тадбирда сўз олган меҳмонлар семинар ташкилотчиларига юқори баҳо бериб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Гулзебо НОРМУРОДОВА,
туман халқ таълими бўлими бошланғич таълим методисти