Навоий ҳақида биз билмаган ривоятлар

Алишер Навоий ҳазратлари Самарқандда ўқиб юрган кезларида Бухоройи шарифни зиёрат қилишни орзу қилибдилар. Самарқандда тўхтаб ўтадиган карвонларга қўшилиб, бир гуруҳ дўстлари билан Бухорога йўл олибдилар.
Карвон йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, Карманадан ўтиб «Малик работ» карвонсаройига келиб тўхтабди. Йўловчилар дам олиб, туялар ва отларини суғорибдилар. Мешларни тўлдириб сув олибдилар. Карвонда кетаётган Навоий ҳазратлари ён-атрофидаги чўл-у саҳроларни кузатиб, ўйга толибдилар. Малик робот ва Сардобани барпо этганлар руҳига тиловат қилибдилар.
“Қани энди, менинг Фарҳодларим, Ширинларим шу бепоён саҳроларга келиб, шу жойларни обод қилсалар, сув чиқариб, боғ-роғлар барпо қилсалар, иморатлар, йўллар, масжид, мадрасалар, шифохоналар барпо этсалар, саҳролар ўрнида гўзал бир юрт бунёд бўлса,” деб орзу қилган эканлар Алишер Навоий. Орадан асрлар ўтиб, Худонинг марҳамати ва бобомизнинг илтижолари, халқимизнинг меҳнати эвазига тиловат ўқилган жойлар боғ-роғга айланиб, шоир номига “Навоий” деб аталибди.
Феруза Йўлдошова,
4-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси