Тиббиёт соҳасига эътибор

Аҳолининг соғлом турмуш кечириши учун тиббиёт соҳасининг кўмаги беқиёсдир. Ҳаётимиз мобайнида тиббиёт ходимларига доимо мурожаат қиламиз. Хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириб, янги таъмирланган бинога кўчиб ўтган 35-сон Оилавий поликлиника Навбаҳор филиали ҳам ўз фаолиятини бошлади.
Туман ҳокими Р. Гаппаров ташаббуси билан туман бюджетидан 310 миллион сўм маблағ ажратилиб янгидан таъмирланди. Олдин қоронғу, зах, иситиш тизими йўқ шароитда беморларга хизмат кўрсатилар эди. Беморнинг ҳам ушбу шароитда аҳволи баттар оғирлашар эди. Ушбу тиббиёт муассасаси тумандаги “Навбаҳор”, “Боғаро”, ”Жийдали” маҳалласи аҳолисига хизмат кўрсатади. Лаборатория текширувлари бўйича ҳам марказга бормасдан шу ернинг ўзида аниқлаш имкони мавжуд. 97 фоиз аҳолини хатловдан ўтказиб бўлдик. Янги биномиз шу ҳудудларда яшаётган аҳолининг саломатлигини кузатишда қулай бўлди. Бизга қаратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, аҳолининг саломатлигини яхшилашда янада фаол бўламиз.
Насиба Турсунова,
35-сон Оилавий поликлиника Навбаҳор филиали шифокори