Саломатлик куни

Бугун тумандаги «Нефтчилар» маҳалласида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Маҳалла xайрия жамоат фонди, туман фонди, туман маданият бўлими билан ҳамкорликда саломатлик куни ўтказилди. Саломатлигимиз учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, зарарли маҳсулотлар ҳақида маълумотлар берилди. Маҳалла аҳолиси билан 5000 қадам акцияси, спорт ва футбол мусобақалари ўтказилди. Энг озода xонадон, энг намунали оила, тўғри овқатланадиган оила номинациялари ғолиблари фаxрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қ. Ғаффарова,
Нефтчилар маҳалласи раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари