Озодлик-у, ҳурлик не эканини,
Англата ололди ўзбек элига.
“Мустақил юрт” деган улуғ номини,
Олиб беролди Ўзбекистонига
Йигирма беш йил халқи ташвишидан,
Қордек оқарганди қора сочлари.
Эътибор қаратиб ҳар бир соҳага,
Танитди ўзбекни бутун дунёга.
У бир умр элим деб, юртим деб яшаб,
Мангу уйқуга қўйдилар бошини.
Бўзлаб қолди Ўзбекистоним аҳли,
Ҳеч бири яширмай кўзда ёшини.
Барча Ўзбекистон болаларини
“Менинг фарзандларим”,-деган эдингиз.
Ислом бобо, шод бўлсин-эй руҳингиз,
Илоҳим жаннатда бўлсин жойингиз.
Ҳар ўзбекнинг қалбининг энг тўрида,
Яшайверасиз тоабад, мангуга!
Дилнавоз ШАПОАТОВА,
тумандаги 34-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси