«»Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси ҳамда тумандаги Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди, Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди ва Қумқўрғон туман иқтисодий судлари билан биргаликда тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг ўринбосарлари ва тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида  Қумқўрғон тумани бўйича “Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда 35 нафар хотин-қизлар қабул қилиниб, улардан келиб тушган 17 та мурожаатлар тингланди. Шундан 8 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 та мурожаатлар юзасидан муаллифларга қонуний тушунтириш берилди, қолган 5 та мурожаатлар ҳал қилиш учун тегишли маъсул ташкилот ва корхоналарга юборилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 9 таси алимент ундириш, 3 таси алимент ундириш ҳақидаги суд буйруғини олиш, 3 таси соғлиқни тиклаш, 1 тадан алимент миқдорини ҳисоблаш ва фарзандини  ўз қарамоғига олиб беришдан иборатдир.
Қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 50 фоизи  жойида мазмунан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинди.  Шундан Қумқўрғон тумани “Тўғон” маҳалласида яшовчи фуқаро Жўраева Фарида ва тумандаги “Боботоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро Раҳмонова Камоланинг алимент ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, тумандаги “Қорсоқли” маҳалласида яшовчи фуқаро Нормуратова Ҳайитгул, Шўрчи тумани “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи фуқаро Қоржовова Насиба, тумандаги “Янгиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Чоршанбиева Гўзал ва тумандаги “Дўстлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Мустанова Майрамларнинг алимент ундириш ҳақида чиқарилган суд буйруғини олиш, тумандаги “Боботоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро Бесинбаева Индиранинг поликлиниканинг “Д” гуруҳда турмаслиги ҳақида маълумот олиб беришни сўраб, тумандаги “Янги шаҳар” маҳалласида яшовчи фуқаро Мамаражабова Гулчеҳранинг соғлигини тиклашга ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.
Сайёр қабул якунида туман Президент Халқ қабулхонаси мудири тумандаги судлар томонидан шундай қабулларни янада кўпроқ ўтказилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
                        Р. Тухтаев,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири