Амалдаги меҳнат кодексининг 79-моддасига асосан ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.
Қaриндoш-уруғлaрнинг биттa кoрxoнa, тaшкилoт, муaссaсaдa биргa ишлaшлaри муaйян ҳоллардa турли суиистeъмoл, тaлoн-тaрoж қилиш, бoшқa қoнунбузaрликлaр сoдир бўлиши учун қулaй шaрoит ярaтишнинг олдини олиш учун мaзкур чeклoвлар қўйилган.
Шунингдек, қaриндoш-уруғлaрнинг дaвлaт кoрxoнa вa тaшкилoтлaридa биргa xизмaт қилишлaрини чeклaш тўғрисидaги чeклов қуйидaги икки шaртдaн бири мaвжуд бўлгaндa қўллaнилaди: a) қaриндoш-уруғлaрдaн бири иккинчисигa бeвoситa бўйсунсa (мaсaлaн, эри бoш буxгaлтeр, xoтини кaссир); б) улaрнинг бири иккинчисининг фaoлиятини нaзoрaт қилиши лoзим бўлсa (қaйнoтaси кoрxoнa раҳбари, куёви кoрxoнa бўлимининг бoшлиғи).
Яқин қaриндoшлaрнинг бир кoрxoнa вa тaшкилoтдa биргa ишлaшлaригa oид тақиқ фaқaт дaвлaт мулки сaнaлувчи кoрxoнa, муaссaсa вa тaшкилoтлaргaгинa тaaллуқли бўлиб, нoдaвлaт (xусусий, шу жумлaдaн дaвлaт тaсaрруфидaн чиқaрилгaн) кoрxoнa вa тaшкилoтлaр учун тaaллуқли эмас ҳaмдa кoрxoнaлaрдa яқин қaриндoшлaр биргa ишлaшлaри мумкин.
Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорининг 3-иловасида «Давлат акционерлик корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари рўйхати» тасдиқланган бўлиб, унга кўра:
1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари.
2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари, шунингдек, қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муассасаларида ишловчи қишлоқ хўжалиги мутахассислари.
3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари ходимлари, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, бу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари.
5. Соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика ва санитария-профилактика муассасаларининг шифокорлари.
6. Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар.
7. Театрлар, бадиий жамоалар ва студияларнинг артистлари, рассомлари ва мусиқачилари.
8. Архивлар ходимлари, бу муассасаларнинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари, илмий муассасалар ходимлари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари.
9. Гидрометеорология бош бошқармаси тармоқ ташкилотларининг ходимлари.
10. Дала геология экспедициялари, партиялари, отрядлари ва участкалари ходимлари.
11. Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахассислари, халқ таълими ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий-маърифий муассасалар ходимлари.
12. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланишни амалга оширувчи йўл ташкилотларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
13. Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
14. Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
15. Магистраль трубопроводлар қурилиши ҳамда нефть ва газ конларини тартибга келтиришни амалга оширувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
16. Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик хўжаликлари, балиқчилик заводлари, балиқларга увулдириқ сочиш ва уларни ўстириш хўжаликлари ва балиқларни озиқлантирадиган жойларнинг ходимлари, бу корхоналарнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.
Юқорида қайд этилган ва бошқа тартибларга хилоф равишда ишга қабул қилинган шахслар ўз розиликлари билан бошқа ишга ўтказиладилар, агар бунинг иложи бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси 106-моддаси, 4-бандига кўра ишдан бўшатилади.
Фахриддин Маматов,
«Мадад» ННТ нинг Қумқўрғон туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси