Таълим соҳасини ривожлантиришдаги ислоҳотлар

Мактабгача таълим ёшидаги болалар сони, Мактабгача таълим ташкилотлари сони, қуввати, амалдаги тарбияланувчилар сони, қамров кўрсаткичлари, қурилиши режалаштирилган Мактабгача таълим ташкилотлари, жумладан жорий йилда режалаштирилганлари, кадрлар сифати ва таъминланганлик даражаси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аъзамжон Тўлабоев томонидан ҳудудлар кесимида ўрганилди. Мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат билан таъминланиш ҳолати, тузилган шартномалар, нархлари ва сифати, аутсорсинг хизмати жорий этилганлиги ўрганилди. Халқ таълими бўлими раҳбарларига ҳоким маслаҳатчиси мақомининг берилиши ва уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий этиш ҳолати, Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Райҳон Менгзияева,
туман Кенгаши депутати