Ҳар биримизнинг ҳаётимиз учун саломатлигимиз муҳимдир. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан саломатлигимиз учун барча шарт-шароитлар, имкониятлар яратиб берилмоқда. Янги Фармон ва Қарорлар қабул қилинмоқда. Ушбу қабул қилинаётган Фармон ҳамда Қарорларнинг ижросини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аъзамжон Тўлабоев танлов асосида аҳоли хонадонларига ташриф буюрди. Аҳоли поликлиника ишидан мамнунми? Хонадон эгалари ўзларининг қайси поликлиникага бириктирилганини биладими? Бириктирилган шифокори ҳамда ҳамширани биладими? Туман тиббиёт бирлашмалари томонидан аҳоли хатловдан ўтказилиб, улар бирламчи тиббий-санитария муассасаларига бириктирилганми? Охирги марта қачон патронаж келган? Аҳоли патронаж хизматидан розими? Каби саволлар билан хонадон эгаларига мурожаат қилди. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ҳамда мулоҳазаларни тинглади. Келгусида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш учун нималар қилиши лозимлиги тўғрисида мақсад ва вазифаларини белгилаб олди.