Ёшларга эътибор бугундан бошланади

Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилишда иккита асосий устувор йўналиш: ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳақида сўз юритилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аъзамжон Тўлабоев тумандаги маҳаллаларда бўлиб ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари Н. Алланазаров, З. Хидирова, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари А. Холтўраев, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси А.Каримов ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этишди. Жойларда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга фойдаланиш учун ажратиш топшириғи бажарилди. Учрашувга келган ёшлар бандлиги таъминланиб, фермер хўжаликларига бириктирилди.