У болаларга ҳам тез-тез юқади. Профессор Хендрик Стрикка таяниб ёзишича, баъзи вирусни юқтирган одамлар бир неча кун давомида ҳид ва таъм билиш қобилиятини йўқотган. Бундай аломатлар юқтирганларнинг учдан икки қисмида кузатилган. Бироқ бу каби белгиларнинг айнан қачон пайдо бўлишини айтиш мушкул вазифа бўлиб қолмоқда.
Олимнинг сўзларига кўра, беморлардан бири ҳид билиш қобилиятини, қолганлар эса таомлар мазасини била олмаётганликларидан шикоят қилишган. Бундан ташқари, беморларнинг қарийб 30 фоизига ошқозон бузилиши ташхиси қўйилган.
Бундан ташқари, хитойлик олимлар томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, болалар ҳам афсуски, катталар сингари тез-тез коронавирусни юқтириб олишади, аммо уларда касаллик енгил шаклда ўтади.
Шунингдек, беморларнинг 91 фоизида енгил ёки ўртача аломатлар, умумий ҳолатда, иситма ва қуруқ йўтал кузатилади.