Матбуот анжумани бўлиб ўтди

Туман ҳокимлигида туман ҳокими Р. Гаппаров иштирокида «Қумқўрғон туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва истиқболли режалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н. Алланазаров, «Қумқўрғон садоси» газетаси бош муҳаррири Р. Менгзияева, журналист Н. Муҳаммадиев, маънавият фаоли Ш.Мамадиев, ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашдилар.
Тадбир давомида туманда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, тадбиркорлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бажарилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтилди.
ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга батафсил маълумотлар берилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати