ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ИШОНЧЛИ ҲАМКОР

2020 йилда жисмоний шахслар томонидан жами 467 та янги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди. 665 та субъект қайта рўйхатдан ўтди. 95 тасининг фаолияти бутунлай тугатилди. Ҳозир Қумқўрғон туманида жами 868 та жисмоний шахс кўринишидаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда.

2020 йилнинг 12 ойида 994 та юридик шахс давлат рўйхатидан ўтди. 2019 йилда 385 та юридик шахслар рўйхатдан ўтган бўлиб, 2020 йилда 61 фоизга кўп рўйхатдан ўтказилди. Бугунги кунда 2332 та юридик шахс  фаолият юритаётганлигини эътироф қилиш мумкин.

-Ўтган йил 12 ой давомида туман давлат хизматларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 46070 та мурожаат тушди. Шундан 41844 таси ижобий ҳал этилди. 1135 таси рад этилди. 24 та ҳолат юзасидан махсус хабарлар юборилди. Мунтазам равишда давлат хизматларини бузган ваколатли органларга нисбатан махсус хабарномалар берилмоқда, – деди Ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим этиш бўлими бошлиғи С. Қудратов.

Абдушукур АБДУМУРОДОВ,

Қумқўрғон туман Давлат хизматлари марказининг бош мутахассиси