МУНЧОҚТЕПА МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИЛИК

Қумқўрғон туман Давлат хизматлари марказининг Мунчоқтепа маҳалласида филиали очилди. Эзгу ниятлар ифодаси Муҳтарам Президентимизнинг тегишли қарори бўйича амалга оширилди. Филиал ўз биносига эга. Замонавий компьютер жамламалари билан таъминланди. Давлат хизматлари маркази мутахассиси зарур хизматларни амалга ошираяпти. Бир неча маҳалла аҳли узоқдаги туман марказига келиб вақтини сарфлашининг олди олинди. Улар ўзларига яқин жойдаги қулайликдан фойдаланиш имконига эга бўлди. Бу ерда 150 дан зиёд давлат хизматини кўрсатиш учун шароитлар мавжуд.

Муҳаммад НОРБОЕВ,

Қумқўрғон туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи