“Қумқўрғон Оқсой” савдо комплекси МЧЖ жамият иштирокчиларининг 2021 йил 3 март куни соат 10-00 да Қумқўрғон тумани “Беш қаҳрамон” маҳалласи “Қумқўрғон Оқсой” савдо комплекси МЧЖ маъмурий биносида навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.
Кун тартибидаги масалалар:
1. “Қумқўрғон Оқсой” СК МЧЖ низом жамғармасидаги туман ҳокимлигининг 1 832 247 825 сўмлик 51 фоиз давлат улушини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма) ўтказиш тўғрисида.
2. “Қумқўрғон Оқсой” СК МЧЖнинг таъсис ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги Қонуни талабларига мослаштириш мақсадида жамият иштирокчилари сонини қайта кўриб чиқиш.
3. “Қумқўрғон Оқсой” СК МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришларни давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида.
4. “Қумқўрғон Оқсой” СК МЧЖ, кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида.
5. Ташкилий масала.
“Қумқўрғон Оқсой” савдо комплекси МЧЖ маъмурияти