Ўз саломатлигига масъулият давр талаби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ 6110-сонли бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларига мутлоқо янги механизмларни жорий этиш ва соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотларни янада ошириш чора-тадбирлари баён қилинган фармони ва аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тиббиёт соҳасида ҳамда хизмат кўрсатишда, истеъмол қилишда сифат ўзгаришларини келтириб чиқаради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр қоидаларга амал қилмаслик, таркибида туз, ёғ, қанд миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рациональ ривожланишдан ортда қолиш, катталарда эса юрак-қон томир, эндакирин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликлар ривожланишига олиб келади. Кам ҳаракатчанлик ноинфекционли касалликлар келиб чиқишининг биринчи сабабидир. Кам ҳаракатчанликда семизлик, қон қуюқлашуви, юрак-қон томир касалликларни – инфарк, инсульт ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликлар келиб чиқади. Бунинг олдини олса бўладими деган саволга албатта бўлади, – деб жавоб қайтарамиз.
ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИКНИНГ ОЛТИН ҚОИДАСИГА АМАЛ ҚИЛИНГ!
1. Эрталабки бадан тарбия. 2. Ҳафтада камида 2-3 маротоба фитнесга бориш, сизни фитнесга боришга вақтингиз бўлмаса, ўзингиз севган спорт машғулоти билан шуғулланинг. Масалан: стол тенниси – бунинг қулайлиги теннис столни ишхонада, уйда ҳам ташкиллаштириш мумкин.Ушбу машғулотнинг афзаллиги, бу билан сиз кўриш қобилиятингизни ҳам яхшилашга эришасиз.
3. Кечки сайил. Ухлашдан олдин тоза ҳавода сайир қилиш лозим. Соғлом турмуш тарзининг яна битта томони тўғри овқатланишдир. Бир суткада инсон 5 маротаба ҳар 3 соатда овқатланиши лозим. Эрталабки нонушта тахминан соат 7 : 00 да, соат 10 : 00 да бирор бир нарса яъни бир дона олма, бир пиёла илиқ сувми ичиш, 13 : 00 да тушлик, 16 : 00 да толма чой, 19 : 00 да кечки овқат. Кечки овқат ухлашдан 3 соат олдин истеъмол қилиниши керак, енгил ҳазмли бўлиши лозимдир.Тўғри овқатланишда инсоннинг ёши, жинси, бажарадиган иши эътиборга олинади. Инсон доимий равишда ўзини назорат қилиш ва меъёрий ҳолатларга амал қилиши шарт. Масалан: қорин айланаси эркаклар учун 95 сантиметр, аёллар учун эса 90 сантиметр қилиб белгиланган. Бўй ва вазн мутонасиблиги, масалан: бўйига 170 сантиметр бўлса, вазн 73 килограмм бўлиши лозим. ЖССТ маълумотига кўра, инсон соғлигининг 50 фоизи ўзига, 20 фоизи наслга, 20 фоизи экологияга ва 10 фоизигина тиббиётга боғлиқ экан. Ҳозирги ноинфекцион касалликлар ривожланган даврда ўз саломатлигингизга янада масъулиятли бўлинг. Ўзингизда соғлом турмуш тарзини шакллантиринг. Бу сизнинг ўзингизга боғлиқ.
Ш. ЮЛДАШЕВА,
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими врачи