Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан 10 март куни Термиз шаҳридаги “Дўстлик” истироҳат боғида Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Қ. Собиров томонидан темир йўлчилар ўртасида соғломлаштириш спорт тадбири ўтказилди.
Югуриш марофонини 30 ёшдан юқори ёшдаги хотин –қизлар 1 км масофага югуриш билан бошлаб бердилар ва унда биринчи бўлиб Термиз локомотив депоси ишчиси Ў.Хўжамбердиева, иккинчи бўлиб Термиз станцияси юк ҳазиначиси М.Ниязовалар етиб келишиб ғолибликни қўлга киритишди. 30 ёшдан юқори ёшдаги эркаклар 1 км 200 метр масофага югуришди. Термиз темир йўл масофа корхонаси йўл таъмирловчиси М. Раззақов биринчи ўринни, Термиз минтақавий темир йўл узели мутахассиси У. Аманиёзов иккинчи ўринни, Термиз темир йўл тармоқ СЭС ишчиси Р. Ҳамраев учунчи ўринни эгаллашди. Ғолибларга касаба уюшмаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
К. Каримов,
Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ташкилий ишлар мутахассиси