ТИЛ ДАВЛАТ КЎЗГУСИ

Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили тўғрисидаги қонунининг қабул қилиниши мамлакат суверинетети ва мустақиллиги учун қўйилган дастлабки дадил қадам эди. Ўзбек тили бугун мамлакатимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланилиб, жаҳоннинг нуфузли минбарларида баралла янграмоқда.
Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлаши бунинг ёрқин исботи бўлди. Президентимизнинг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сонли фармони эълон қилинди. Унга кўра Олий Мажлис палаталари бир қатор вазирликлар ва юртимизнинг кенг жамоатчилиги таклифига асосан 21 октябрь санаси “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинди. Фармонда тил билан боғлиқ қатор масалалар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тилини ривожлантириш департаментини ташкил этиш, мамлакатимиз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатлар тилларининг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш, уларнинг давлат тилини ўрганиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қолаверса ўзбек тилини ўрганиш ва давлат тилида иш юритиш бўйича махсус курсларни ташкил қилиш ҳам назарда тутилган эди. Фармонга асосан бугунги кунда Термиз давлат университетида ўзбек тилини ўрганиш ва давлат тилида иш юритиш бўйича махсус курслар ташкил қилинган. Малака ошириш курсларида тингловчилари 3 та модуль асосида ўқишади. Бугунги кунда туманимизда ҳам ПФ-5850-сонли Фармон ижроси юзасидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, ҳусусан тумандаги савдо шаҳобчалари ва ташкилотлар томонидан осилган ташқи рекламалар, пешлавҳалар минталетимизга тўғри келадиган сўзлардан фойдаланган ҳолда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзиш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил қилиниб келинмоқда.
Шоҳбоз БОБОНАЗАРОВ,
туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси