КАСБ ТАЛАБЛАРИНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ОҚИБАТЛАРИ

Ер давлат мулки. Мавжуд ерларни ўзбошимчалик билан ҳужжатлаштириш, кимгадир мўмай даромад эвазига пуллашдек қабиҳ ниятдан қайтмаслик ҳолатлари давом этмоқда. Тегишли қонун ҳужжатлари асосида тушунтирилишига қарамасдан ўзбошимчалик билан ер майдонларини эгаллаш каби муаммолар содир этилаяпти. Кимнингдир қисмати шу, кимгадир “ибрат бўлсин” қабилида қинғир ишларга қўл ўрилмоқда. ОАВ ларида бот-бот айтилиши, ёзилишига амал қилмай, нафс балоси йўлидан қайтмаётганлар афсуски орамизда учраб турибди.
“Нигоҳим ва ақлим етганига қўлим ҳам етади, ким билиб ўтирибди” қабилида иш тутиб, ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг яна бир нафар ходими, режалаштирган ноқонуний келишувига ўз вақтида нуқта қўйилишини кутмаган эди. Гап шундаки, Сурхондарё вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Қумқўрғон туман филиали мутахассиси Холмат Донаев (исм, фамилиялар ўзгартирилган) фуқаро Неъмат Жўраевга тегишли бўлган 12 сотих ер майдонини 4 миллион сўм эвазига турар жой сифатида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтади. Фуқаро ҳам тегишли тартибга риоя қилиш ўрнига талаб қилинган 4 миллион сўм пул маблағларини олган вақтида Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан кадастр ходимига 5 миллион 575 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.