Энг илғор бўлинма республика кўрик -танловининг ғолиблари тантанали кутиб олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ўртасида “Энг илғор бўлинма” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.
Республика миқёсида бўлиб ўтган кўрик танловда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўзаро куч, салоҳият ва касбий маҳоратини синовдан ўтказишди.
Қумқўрғон тумани чегара қисмида жойлашган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ушбу кўрик танловда биринчиликни қўлга киритди. Ғолиблар Қумқўрғон Темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.
Тадбирда туман ҳокими Р. Гаппаров иштирок этиб қўлга киритилган ютуқлар билан ҳарбийларни табриклади. Туман ҳокими қимматбаҳо эсталик совғаларини ҳарбийларга топширди.