САХОВАТЛИ ИНСОН ИБРАТИ

Маҳалла аҳли учун турмуш фаровонлигини оширишда саховатпеша инсонларнинг ёрдами зарур. Буни тўғри англаб маҳалладошларига қулайлик яратаётган олиҳиммат тумандошларимизга раҳмат айтамиз. Хўжамулки маҳалла фуқаролар йиғинидан Ўрол Жабборов ана шундай мақтаса мақтагудек ишни амалга ошираяпти. Гап шундаки, ташаббускорлигини намоён қилиб сел оқиб вайрон қилган жойда кўприк барпо этаяпти. Узунлиги ва эни маълум ўлчамлардаги кўприк қурилиб тайёр бўлгач, аҳоли ва маҳаллага келиб-кетувчилар учун мавжуд қийинчиликлар барҳам топади.

Н. МУҲАММАДИЕВ