МУРОЖААТНОМА МАҲАЛЛАДА ЎРГАНИЛДИ

Туманимиздаги Хўжамулки маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасини ўрганиш мақсадида икки марта йиғилиш ўтказилди. Тадбирларга маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари жалб этилди. Туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ Қабулхонаси мудири Р. Тўхтаев, туман Маънавият ва маърифат бўлими раиси Ш. Мамадиев ҳамда ижтимоий соҳаларда фаол ишлаётган шахслар Мурожаатномада ёзилган ибратли ғояларни аҳоли вакилларига тушунтирди.