МАТОНАТ ВА МАРДЛИК МУСОБАҚАСИ

 

Туманимиздаги 14-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатда “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаага Кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман ўқув спорт техника клуби ва туман ХТБ ҳамкорлигидаги тадбир кўтаринки кайфиятда амалга оширилди. Ўқувчилар ватанпарварлик, мардлик, жасорат туйғуларини шакллантириш мақсадида машқларни пухта бажаришга ҳаракат қилди.  Натижалар шахсий биринчилик бўйича қайд этилди. Ўғил болалар ўртасидаги мусобақада 10 “В” синф ўқувчиси Ф. Ҳайитов ғолиб чиқди. 10 “А” синф ўқувчиси Ш. Соатов фахрли 2-ўринни, 11 “В” синф ўқувчиси Ғ. Холмирзаев фахрли 3-ўринни банд этди. Қиз болалар ҳам матонатли эканлигини намоён қилди. 10 “А” синф ўқувчиси Ю. Жўраевага тенг келадиган топилмади, у фахрли 1-ўриндан жой олди. 10 “В” синф ўқувчиси Д. Қудратова фахрли 2-, 10 “В” синф ўқувчиси Г. Шарипова фахрли 3-ўринни эгаллади. Уларга мусобақа якунида  диплом ва совғалар топширилди.

Н. МУҲАММАДИЕВ