ЁШЛАР ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАНМОҚДА

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаага Кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман ўқув спорт техника клуби туман ХТБ билан биргаликда ёшларни ватанпарвар, юртга садоқатли, Ватан мудофаасига ҳиссасини қўшадиган ҳолда тайёрлашга эътибор қаратмоқда. Улар Ўзбекистон Қуролли кучларининг 29 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олди. 76-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10 ва 11 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг техник ва амалий турларига кирувчи “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” спорт тури бўйича мусобақа ўтказди. Ўғил болалар ўртасидаги шахсий биринчиликда 11 “А” синф ўқувчиси Н. Тошбоев фахрли 1-ўринни, 11 “А” синф ўқувчиси Ў. Эсонов фахрли 2-ўринни, 11 “А” синф ўқувчиси А. Эсанов фахрли 3-ўринни эгаллади. Қизлар мусобақасида 10 “А” синф ўқувчиси Г. Ўринова фахрли 1-ўриндан, 11 “А” синф ўқувчиси М. Мусурмонова фахрли 2-ўриндан, 10 “А” синф ўқувчиси М. Эсанова фахрли 3-ўриндан жой олди. Фахрли ўринларни эгаллаганлар диплом ва совғалар билан тақдирланди.