“Беш муҳим ташаббус”нинг 2-йўнлишида ифодаланган жисморний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ишлар самарасини бераяпти. Яқиндагина кенг нишонланган “Ватан ҳимоячиларми куни”га бағишланган мусобақалар байрам ўтса ҳам қизғин давом эттирилди. 2007-2009 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида Дзю-до буйича БЎСМ биринчилиги ўтказилди. 9 та вазн тоифасида фахрли ўринларни эгаллаган спортчилар аниқланди. Р. Жайловов, А. Рашидов, У. Қодиров, Ж. Олламуродов, С. Абраев, Ф. Турсунов, М. Маматқулов, М. Янгибоев, Б. Бегимов ўз вазн тоифасида 1-ўрини эгаллади. Қизлар ўртасида Ф. Сулаймонова ғолиб чиқди. Вазнларда 1 нафар 2-ўрин, 2 нафар 3-ўрин соҳиблари ҳам маълум бўлди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Спортни сев, спорт билан яша” деб номланган стол тенниси мусобақаси ҳам яхши таассурот қолдирди. Бу спорт тури бўйича ўтказилган мусобақада 2, 33, 76-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг жамоалари қатнашди. Ўғил болалар ўртасида 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси И. Нуралиев 1-ўринни эгаллади. Шу мактабнинг яна бир вакили П. Пўлатов иккинчи, 76-сонли умумий ўрта таълим мактабининг вакили С. Ўролов учинчи ўриндан жой олди. Қизлар гуруҳида 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси Ф. Хушбоқова ғолиб бўлди.
Н. МУҲАММАДИЕВ