ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК

Қиш фасли давом этаётган бўлса-да деҳқонларнинг баҳорги уруғ экиш мавсумига тайёргарлик ишлари аллақачон бошланган. 1-сектордаги С. Бойматов, Н. Мирзаев, 2-сектордаги Ш. Мирзаев, Камолот, Қумқўрғон, 4-сектордаги Беш қаҳрамон ҳудудларида чигит экиладиган майдонлар техникалар ёрдамида текисланмоқда.

Дон корхонаси, ғаллачилик кластери, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, фермер хўжаликлари ерни озиқлантириш, ўсимликларнинг ривожланишига эришишда зарур бўлган маҳаллий ўғитларни жамғаришмоқда. 2021 йил январь ойида ҳар гектар учун 3 тоннадан маҳаллий ўғит тўплаш режалаштирилган. 22 январгача туман бўйича 16660,0 тонна гўнг чиқарилди. Бунинг 14404,0 тоннаси фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келди.