Жорий йилнинг 16 январь куни Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича туман тарғибот гуруҳининг навбатдаги семинари ўтказилди.
Семинарда вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари С.Тўраева ва тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этишди.
Семинарда хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича тарғибот гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни тартибга солиш, уларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришган ютуқлар билан таништириб бориш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Семинар якунида ўтган йил мобайнида юрт тинчлиги, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида, шунингдек, мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, айниқса, хотин-қизларнинг салоҳияти, онгу-тафаккурини ва дунёқарашини юксалтиришда олиб бораётган хайрли ишларни амалга оширишда фаол иштирок этган тарғибот гуруҳи аъзоларига фахрий ёрлиқлар топширилди.
Д.Қўзиева,
туман тарғибот гуруҳи раҳбари