60 Ёшли устозга

Қўлимдан тутдингиз меҳрга тўлиб,
Инсоний фазилат мен учун мос.
Узоқ йил яшабсиз ўқувчим дея,
Юбилей ёшингиз муборак устоз.
Эл дардин ҳис қилиш сиз учун хос,
Соғ бўлинг доимо шогирд учун.
Қуёшга тенглашган меҳр нурингиз
Ҳаёт мактабида намуна устоз.
               Мадина ЭШДАВЛАТОВА,
    51-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси