УМР

Инсон ҳаётини қуёшнинг чиқишига ўхшатиш мумкин. Қуёшнинг чиқиши унинг туғилиши ёруғлик сочиб бошқаларни хурсанд қилиши унинг орзиқиб кутилганидан далолат.
Аста-секинлик билан кўтарилиб, кучлироқ нур сочишни инсоннинг улғайиб зеҳни ўткирлашиб боришига ўхшайди. Янада тик кўтарилиб, янада кучлироқ нур сочиши унинг мустақил ҳаётига қадам қўйганлиги, ўзини-ўзи ҳимоя қила олиши ҳаётининг энг баланд чўққисига чиққанидан дарак. Аста-секин ғарбга томон ботиши унинг кексайиб боришига ўхшайди. Вақти соати етганда омонатини топширади. Худди қуёш уфққа бош қўйгани каби. Қуёш ботганидан сўнг самода қизғич доғлар қолади. Бу инсоннинг ҳаётда яхши ном қолдирганига қиёсланади. Тунда чиқадиган юлдузлар ва Ой унинг давомчилари кабидир.
Шоира ХАЙРИДДИНОВА,
тумандаги 51-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси