МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ ВА ВАТАНПАРВАРЛИК КУНИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида қизғин нишонланди. Туманимиздаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчиси Раъно Эргашева 3 “Е” синф ўқувчилари билан байрам тадбирини ўтказди. Синфхона кўргазмали воситалар билан безатилди. Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги куйлар ва қўшиқлар янгради. Ўқувчилар Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб шеърлар айтди. Саҳна кўринишини намойиш қилди.