Ватан ҳимоячиларини тарбиялаш – Муқаддас бурчимиздир!

Она-Ватан! Нима учун Ватанни она сўзи билан ёнма-ён ишлатамиз? Чунки, Ватан ҳам онамиз сингари азиз, меҳрибон ва қадрлидир. Инсон дунёга келмасидан аввал онанинг вужудида улғайса, дунёга келганидан кейин эса она-Ватанда униб ўсар экан. Инсоннинг туғилган уйи унинг кичик ватани, илк бор қадам қўйган боғчаси эса азиз Ватани ҳисобланади деб ўйлайман, чунки у ерда болажонлар илк бора Ватан туйғусини англаб етади ҳамда қадрлай бошлайди. Ватанга садоқатни, муҳаббатни ҳамда Ватан олдидаги фарзандлик бурчини англаб етади.
Ҳа азизларим, мана менинг қарийб 30 йил умрим, мана шу Ватан ҳимоячиларини тарбия қилиш билан ўтмоқда десам муболаға бўлмайди. Мана шу ўтган умримдан жудаям мамнунман, чунки инсон ўз ҳаёт китобини варақлар экан, аввало мен Ватан учун нима қилдим, Ватан олдидаги бурчимни адо эта олдимми деган саволни ўзига беради. Ва ўтган умрини сарҳисоб қилади. Менинг умрим эса мана шу Ватан учун “Ватан ҳимоячиларини” тарбия қилиш билан ўтмоқда. Сўзим исботини эса куни кеча “Ўрта гуруҳ” болажонлари иштирокида нишонланган “14 январь – Ватан ҳимоячилари” кунига бағишланган байрам кечамизда кўришингиз мумкин. Байрам жуда чиройли, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Болажонларимизнинг “Ватан ҳимоячилари кунига” бағишлаб айтган шеър ва қўшиқлари, томошабинлар кайфиятини янада кўтарди. Бундай тадбирларни ўтказиш эса тарбияланувчиларимизнинг Ватан олдидаги фарзандлик бурчини англаб етишида муносиб ҳисса қўшибгина қолмай, Ватанни асраб-авайлаш кераклигини ўргатади.
Азиз фарзандларим сиздек “Ватан ҳимоячилар”ини тарбия қилаётганимдан фахрланаман!
Зарҳол ТИЛЛАЕВА,
4-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси