Меҳр тафти – эзгуликда

Туман халқ таълими бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПФ-5969-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида кам таъминланган, ёлғиз кексалар ҳамда ногиронларга зарурий санитария-гигиена воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасидан иборат ҳомийлик ёрдамини кўрсатмоқдалар.
Эзгуликка йўғрилган, савобга дахлдор хайрли ишлар туманда бардавом бўлмоқда. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ташаббуслари билан ҳар бир сектор ҳудудида турли акциялар, ҳамёнбоп нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилди. Жумладан, 3-сектор ИИБ ҳудудига қарашли, туман марказидан 45 км узоқликда жойлашган «Исломобод» маҳалласида ҳам 200 та нон, 200 та ниқоб аҳолига бепул тарқатилди. Гўшт маҳсулоти 35000 сўмдан, ёғ эса 5000 сўмдан сотилди.