Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилга бағишланган Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасидан иқтибослар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва
халққа навбатдаги мурожаатномасидан:
Пандемия шароитида кучли ва самарали бошқарув тизимига эга бўлган давлатлар енгиб чиқади.
ЖССТ хабарига кўра, умумжаҳон пандемияси ҳали яна давом этиши мумкин ва бутун дунёда ижтимоий муаммоларни кучайтириши мумкин. Ундан кейин дунёнинг ижтимоий-иқтисодий манзараси ўзгаради. Мана шундай шароитда кучли ва самарали бошқарув тизимига эга бўлган давлатлар, бу курашда енгиб чиқишга қодир бўлади.
Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсат олиб боради.
Ташқи сиёсатда: Ўзбекистон очиқ прагматик ва амалий ташқи сиёсатни инобатга олиб ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилади.
МО давлатлари билан кўп асрлик дўстлик, стратегик шерикчилик муносабатларни ривожлантиришга янада эътибор қаратилади.
Қатор тоифа фуқароларга Ўзбекистон фуқаросини бериш таклиф қилинди.
Ўзбекистонда 15 йил муқим яшаганларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилади.
Президент 2005 йилгача мамлакатга келиб, доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини беришни таклиф қилди.
Судлар фаолияти такомиллаштирилади.
Келгуси йилда «Бир суд бир инстанция» тамойили жорий этилади. Яъни бир судда кўриб чиқилган иш ушбу судга қайтарилмайди. Бир бирини такрорлайдиган судлар бекор қилинади.
Олий суд назорат тариқасида ишларини кўриш амалиёти бекор қилинади. Вилоятлардаги 3 та суд биттага бирлаштирилади. Ишларни судгача ҳал қилиш амалиёти жорий этилади.
Судларда онлайн иштирок этиш мумкин бўлади.
25 та манзил колониялар қисқартирилади.
Адлия Вазирлиги янги қонунларни маҳаллий ҳокимликларга тушунтириб боради.
Адлия вазирлиги жойлардаги маҳаллий ҳокимликларга барча эълон қилинган янги қонун ва қарорлар моҳиятини тушунтириб боради. Уларга тегишли ваколатлар берилади.
Президент қарорлари ҳаётда ва назоратда деган кўрсатув ташкил қилиб уни доимий олиб бориши керак.
Коррупция бу – оғир жиноят.
Коррупциянинг олдини олиш энг катта вазифамиз. Молия вазирлиги барча давлат ташкилотлари, давлат улуши бўлган корхоналарнинг барча харидларида очиқликни таъминлаш механизмини ишлаб чиқиши керак.
Ўрта бўғин амалдорлар сони қисқартирилади.
Энг катта муаммомиз – ўрта бўғин амалдорлар. Уларда ёки малака ёки қатъият етишмайди ё бўлмаса коррупцияга берилган. Кўп-кўп туманларда бир иккита ўринбосарлар нима иш қилишини билмайди. Чекка туманларда 60 тагача одам ўтиради.
Физика бўйича Фарғоний номидаги олимпиада ташкил этилади.
Президент физика ҳақида: бу фанни чуқур эгалламасдан туриб бугун замон талаб қилаётган соҳаларда юқори натижаларга эришиб бўлмайди.
2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.
2021 йил номида белгиланган соҳалар туб ислоҳ қилинади. Хусусан, мактабгача таълим соҳасини боғча ёшидаги ҳамма болани ушбу соҳага қамраб олиш режалаштирилган. Ушбу соҳага бюджетдан 600 млрд. субсидия берилади ва хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади.
Ундан ташқари бу йил Бухородаги табиий офат ва Сардобадаги техноген офатлар халқимизни иродасини синовдан ўтказди. Ўзбекистон халқи ушбу қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтмоқда.
Президент карантин талабларига қатъий амал қилган халққа, мардонавор меҳнат қилган жонкуяр шифокорларга ва фуқароларга чуқур миннатдорлик изҳор қилди.

Д. ХУДОЙҚУЛОВА,
туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси