Ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг қисқача мазмун-моҳияти

1. “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-656-сон, 23.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга мувофиқ, мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан 2 та қонун ва 1 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
2. Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4938-сон, 30.12.2020 й.) асосан:
2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.
2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
• меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
• базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланади.
Шунингдек, қарор билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.
3. “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–660-сон, 30.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
4. “2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4936-сон, 28.12.2020 й.) қабул қилинди.
5. “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди (830-сон, 31.12.2020 й.).
6. “Автомототранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори (812-сон, 29.12.2020 й.) қабул қилинди.
7. Ҳукумат қарори (829-сон, 31.12.2020 й.) билан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
8. “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (824-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.
9. “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (820-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.
10. Ҳукумат қарори (826-сон, 31.12.2020 й.) билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
11. Ҳукумат қарори (828-сон, 31.12.2020 й.) билан Ўзбекистонда фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
12. Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
                  Р. СУЛТАНОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи