Туман ҳудудида ис газидан, ботулизмдан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашидан эҳтиёт бўлинг мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди

Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида аҳоли хонадонларида газ ва электр жиҳозлари билан иситиш жараёнларида ҳар қандай кўнгилсиз ҳолатлар учрамаслиги учун туман ҳудудида жойлашган аҳоли хонадонларининг фавқулодда ҳолатлардан яъни ёнғинга қарши ҳолати, ис гази ва ботулизмдан заҳарланишнинг олдини олиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан секторлар кесимида тарғибот-ташғибот ишлари ва камчиликларни жойида бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, жумладан 1-сектор туман ҳокими ҳудудида жойлашган “Пахтаобод” МФЙда, 2-сектор туман прокурори ҳудудида жойлашган “Боймоқли” МФЙда, 3-сектор туман ички ишлар бўлими бошлиғи ҳудудида жойлашган “Исломобод” МФЙда, 4-сектор Давлат солиқ инспексияси бошлиғи ҳудудидаги “Боғаро” МФЙда жойлашган аҳоли хонадонларини туман ҳокимлигида шакллантирилган гуруҳлар таркибида ўрганилди, бу тадбирлар ҳар кун мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
Туман ҳудудида 2020 йил мобайнида ҳеч қандай ис гази билан боғлиқ ҳолатлар содир бўлмаган ва аҳоли хонадонларида содир бўлган ёнғинлар ҳам камайишига эришилган, бундан кўриниб турибдики олиб борилаётган тадбирлар ўз самарасини бераётганидан далолатдир.
Тумандаги Агросаноат қишлоқ хўжалик техникумида ўтказилган ўқув семинарига тумандаги барча МФЙ раислари, ХТБ га қарашли барча мактаб директорлари ва ўринбосарлари, МТТ мудиралари ва фавқулодда вазиятлардаги давлат тизимлари ишчи гуруҳи вакиллари иштирок этишди.
Ўқув семинаридан кўзланган мақсад аҳоли хонадонларида ва ижтимоий соҳа объектларида ҳеч қандай фавқулодда ҳолатлар содир этмаслик халқимиз тинч, осуда соғлом ҳаёт кечиришидир.
Б. ХУСАНОВ,
туман ФВБ бошлиғи, подполковник
Э. ЭШҚОБИЛОВ,
тумангаз ММ ва ТҲ