ТАНИШИНГ ЯНГИ ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНДИ

Арзиқулов Файзулла 2021 йил январь ойидан Қумқўрғон туман ИИБ ЙҲХ гуруҳи Давлат йўл хавфсизлиги хизмати катта инспектори лавозимида хизмат қилишга киришди.
Катта инспекторнинг ҳаёти ва хизмат фаолияти билан яқиндан танишинг. У 1987 йил 10 январда Жарқўрғон туманида туғилган. 2009 йилда Термиз Давлат университетини битирган. 2014 йилдан Ички ишлар хизматида фаолият кўрсатаяпти. 2014-2016 йилларда Жарқўрғон туман Қўриқлаш бўлимида хизмат қилди. 2016-2017 йилларда Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ биринчи сафарбарлик гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори лавозимида фаоллигини намоён қилди. 2017-2019 йилларда Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ йўл ҳаракатини ташкил этишни назорат этиш бўлинмаси катта муҳандиси бўлди. 2019-2020 йилларда Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати отряд штаб инспектори лавозимида фаолият юритди. 2020 йил март-декабрь ойларида Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ йўл ҳаракатини ташкил этишни назорат этиш бўлинмаси муҳандиси хизматини бажарди. Энди туманимизда хизмат бурчларини бажаришни бошлади.