Аҳолини иқтисодий ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида импорт маҳсулотларига берилган имтиёзлар яна бир йилга узайтирилади.
Бу масала президентнинг доимий назоратида бўлади, халқимиз хотиржам бўлиши лозим, деди Муҳтарам Юртбошимиз.
Тошкент шаҳрининг марказида янги миллий академик драма театри қуришни таклиф қилди. Таклиф қарсаклар билан кутиб олинди. Ушбу лойиҳа билан узоқ вақтдан бери шуғулланаяпмиз. У ерга кирган одам буюк боболаримиз ва миллий урф-одатларимиз руҳини ҳис этади.
Ундан ташқари Президент япон архитектори лойиҳаси асосида янги саноат музейи қуришни таклиф қилди.
Янги замонавий кутубхона барпо этиш бўйича амалий ишлар бошланди.
Республикадаги мавжуд 7000 маданият объектларимизни келажак авлодларимизга етказишимиз шарт.                                                                                                                                    Абдулла Жалилов,
вилоят Кенгаши депутати