Жамиятимизда аёллар мавқеини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш лозим. Ушбу муаммоларни рўйхатга олиш учун “Аёллар дафтари” ташкил қилинмоқда. Лекин бу биринчи қадамларимиз холос. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган муҳим ташаббуслардан бири “Аёллар дафтари” нинг жорий қилинаётганидир. Қийин аҳволга тушиб қолган, имконияти йўқ аёлларни касбга йўналтириб, ўзларининг кичик бўлсада тадбиркорликларини очишлари учун имтиёзли кредит олишлари учун ёрдам қилинади. Аёлларга кўмак бериш устувор вазифамизга айланади. Зулхумор Хидирова,
туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи,туман Кенгаши депутати