Ҳар бир ютуқ ва яратишлар устозларнинг меҳнати, йиллар давомидаги изланишлари натижасидир. Мусиқа ўқитувчилик касби узлуксиз ижодий жараён бўлиб, чуқур ва кенг кўламли билимга эга бўлишни талаб этади. Ҳозир тумандаги 11-Болалар мусиқа ва санъат мактабида 30 га яқин мутахассис ўқитувчилар 174 нафар ўқувчиларга турли йўналиш бўйича санъат сирларидан сабоқ бермоқда. Ўз касбининг фидойиси бўлган устозларнинг меҳнати самара келтираяпти. Мусиқага меҳр қўйган, маҳоратини ошираётган ўқувчилар ва ўқитувчилар кўплаб вилоят, республика ва халқаро кўрик-танловлар ва фестивалларда фаол иштирок этиб, юқори натижаларга эришди. 2020 йил декабрь ойида Нью-Йорк шаҳрида онлайн тарзида ўтказилган халқаро танловда мактабнинг фортепьяно синфи ўқитувчиси Хўшбоқов Абдулазиз фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
2020 йилдаги намунали фаолияти учун вилоятда кўрсатгичи юқори бўлганлиги сабаб 1-ўринни қўлга киритиб “Йилнинг энг яхши болалар мусиқа ва санъат мактаби” номинацияси ғолиби бўлди. Натижада Сурхондарё вилояти Маданият бошқармасининг дипломи билан тақдирланди. Ўқув-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н. Сахибова, халқ чолғу бўлими бошлиғи И. Раҳимов, тасвирий ва амалий санъат бўлими бошлиғи Ш. Суванов, фортепьяно синфи ўқитувчиси А. Намутдиновалар мактаб фаолиятини ривожлантиришда ўрнак бўлмоқда.
Педагоглар меҳнати моддий ва маънавий рағбатлантирилаётганлиги натижасида таълим тизими босқичма-босқич такомиллашаяпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномасида 2021 йилни “Ёшларни қўлллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлиги мактаб жамоасини янада шижоат ва ташаббус билан ишлашга ундади.
Б. ҲАКИМОВ,
11-Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори