Мурувват уйида байрам туҳфаси

 

Меҳр-мурувватлилик, саховатпешалик халқимизга хос фазилатлардан биридир. Айниқса, байрам арафасида эҳтиёжманд инсонларга алоҳида меҳр-мурувват, эътибор кўрсатилиб, беморлар ҳолидан хабар олинади. Қумқўрғон тумани Мурувват уйида кўнгли ўксик, ногиронлиги бор болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Янги йил байрами муносабати билан туман ҳокими Р.Гаппаров, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Ч.Бегимқуловлар болажонларни байрам билан табриклади. Уларга «Президент совғаси» ҳамда туман ҳокимлигининг совғалари тарқатилди.
Тадбирда қўғирчоқ театри томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, маданият бўлими томонидан тайёрланган театрлаштирилган концерт дастурлари, қорбобо ва қорқизнинг чиқишлари, байрам шукуҳи мурувват уйида даволанувчи болажонларга байрамона кайфият улашди.