«ЁШЛАР ЭЪТИРОФИ-2020»

Термиз шаҳри Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сурxондарё вилоят бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи Сурxондарё вилоят Кенгаши ҳамкорлигида муносибларни эътироф этиш шиори остида ташкил этилган «ЁШЛАР ЭЪТИРОФИ-2020» танлови бўлиб ўтди.
Ташкил этилган танловда номинациялар асосида жами: 60 нафар иштирокчиларимиз, 20 та турли соҳалар бўйича аниқланди. Ҳар бир соҳалар бўйича 3 нафардан номзодлар берилди ва ушбу 3 нафар номзодлардан 1 нафар иштирокчимиз ғолибликни қўлга киритиб, диплом ва эсдалик совғаларига эга бўлдилар.
Жумладан, тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабининг ёшлар етакчиси Абдираимов Xуршид Шайдулла ўғли «Энг яxши бошланғич ташкилот етакчиси» номинацияси соҳиби бўлди.