Болажонларга президент совғаси топширилди

Туманда янги йил байрами муносабати билан “Президент арчаси” тантаналари бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида 36 нафар ота-она қаровисиз қолган болаларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилди. Бундан ташқари, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан 84 нафарига туман ҳокимининг иссиқ уст-бош кийимлари ва совғалари топширилди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров болажонларни Янги йил байрами билан табриклаб, Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб ўсиши, таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилганини таъкидлади.
Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги томошалар, эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, куй-қўшиқлар болаларга бир олам завқ бағишлади.