Қумқўрғонда чигит униб чиқди

Ер илмининг ҳадисини олган қумқўрғонлик миришкор деҳқонларимиз ерга қадаган чигитлар бўй кўрсатди.
Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги самарали меҳнатлар туфайли бободеҳқонларимиз эккан картошка, пиёзлар пишиб етилиб, кўзни қувонтирган бўлса, бугун яна бир тинимсиз меҳнатлар самараси қуёш нурига қараб бўй чўзаяпти. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари Ч. Ўтаганов берган маълумотларга кўра, туманда 2020 йил ҳосили учун 7932 га. ер майдонига чигит экиш режалаштирилган бўлса, эрта қадалган чигитлар униб чиқмоқда.