Мурожаатномадан

Президентимиз 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном берилишини таклиф этди. Албатта, бунда ҳозирги пандемия шароитида, биринчи навбатда, аҳоли саломатлиги қанчалик муҳим масала бўлса, янгиланаётган юрт истиқболини яратиш ёш авлодга эътибор берилганлиги кундай равшан ҳақиқатдир.
Яна шуни ҳам айтиш керак, бу йил мамлакатимиз мустақилликка эришганига 30 йил тўлади. Тарихан катта сана бўлмаса-да, ўтган йиллар Ўзбекистон учун улкан эврилишлар, юксалишлар, энг муҳими, дунё билан бўйлашишга лойиқ салоҳиятли давлат барпо этишда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтади.
Юртбошимиз 2021 йилда давлат мустақиллигига 30 йил тўлиши муносабати билан: “Албатта, бу тарихий санани сиз, азизлар ва бутун халқимиз билан биргаликда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” деган эзгу ғоя асосида кенг байрам қиламиз”, дея ишонч билдирди.